Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
832025-07-12 12:30

Толмозорда туризм инфратузилмаси ривожланмоқда

http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094004978608850.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094004978612435.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094004978618410.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150800/news/file-2094004978621995.jpg
Каркидон сув омборига олиб борувчи йўллар таъмирланмоқда Қува туманида туризм салоҳиятини ривожлантириш, аҳоли ва меҳмонларга қулай шароитлар яратишга қаратилган ишлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, Толмозор маҳалласи ҳудудида жойлашган, табиий гўзаллик ва мусаффо ҳавоси билан машҳур бўлган Каркидон сув омборига туташ дам олиш масканларида бу борадаги ишлар тобора кенгаймоқда. Ушбу ҳудуд, айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида нафақат маҳаллий аҳоли, балки қўшни вилоятлардан ҳам ташриф буюрувчи дам олувчилар учун севимли манзилга айланган. Бироқ сўнгги йилларда сув омборига олиб борувчи йўлларнинг носозлиги ташриф буюрувчилар учун маълум ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди. Мавжуд муаммони бартараф этиш, фуқароларга янада қулай шароит яратиш ҳамда сайёҳлар оқимини кенгайтириш мақсадида ҳудудда 3 километрлик йўлни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари юқори сифатли асфальт қопламасидан фойдаланилган ҳолда, босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Йўл инфратузилмасининг яхшиланиши нафақат транспорт ҳаракати учун қулайлик яратади, балки дам олувчилар сонининг ошишига, ҳудуддаги кичик тадбиркорлик субъектлари, айниқса, озиқ-овқат ва сервис хизматлари кўрсатувчи нуқталарнинг ривожланишига ҳам туртки беради.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz