Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

 2020-03-17 15:46:04    239

PDF yuklash
Chop etish


Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик бўлими коронавирусдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро амал қилиши керак бўлган тавсияларни эълон қилди. Булар қуйидагилардир:

Чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

Зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

Қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

Фарзандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

Юз-кўзингизни тоза бўлмаган қўл билан ушламанг!Уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

Овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурилган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

Иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Энг асосийси — шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавируси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик бўлимининг (73) 372-24-87 ва (73) 372-24-86 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.