Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

 2020-01-17 17:27:45    160

PDF yuklash
Chop etish


“Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрь кунги 1017-сон қарор мазмун моҳиятини тушунтириш ҳамда амалда тўғри татбиқ этиш мақсадида ДХА Фарғона вилоят бошқармаси тадбирлар залида семинар ташкил этилди. Унда ДХМ ҳодимлари,Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари, босма, электрон ахборот воситалари журналистлари ва мутахассислар, тадбиркорлар иштирок этди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоят бошқармасида аттестациядан мувофаққиятли ўтган 32 нафар ахборот хизмати раҳбарларига гувоҳномаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатликка сайланган АОКБ бошлиғи Умиджон Жабборов очиб берди.

У ўз сўзида ҳозирги кунда Мухтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан оммавий ахборот воситалари шу жумладан, маҳаллий ҳокимликлар, бошқарма ва ташкилотларнинг ахборот хизматларига берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли қарорига асосан, жами 63 нафар ахборот хизмати ходимлари сухбат ва аттестациядан ўтказилган бўлиб, бугун 32 нафар ахборот хизмати раҳбарларига аттестациядан мувафаққиятли ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди.

                                                                                                                Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.