Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚУВАСОЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 2019-12-28 16:15:05    200

PDF yuklash
Chop etish


« 20 » декабрь  2019 йил           3996-сон                          Қувасой шаҳри

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-5892-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида;

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-5892-сонли Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил
    16 декабрдаги 420-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1.  Шаҳар ҳокимининг айрим карорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  2.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармонига шаҳар бошқарма, бўлим ва ташкилотлари, ўзларининг идоравий меъёрий ҳужжатларини мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Шаҳар ҳокими                                                 А.Зиявитдинов