Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2020 йилнинг 3 февраль куни «Quvasoyliklar» ахборот канали орқали “Video file” туркумида “Dolzarb” рукни остида Қувасой шаҳридаги светофорлар фаолияти билан боғлиқ танқидий чиқишларга шаҳар ҳокимлигининг БАЁНОТИ

 2020-02-04 15:42:51    189

PDF yuklash
Chop etish


Ушбу мурожаат шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги қурилиш-монтаж бошқармаси мутасаддилари иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида шу нарса аниқландики, шаҳар ҳудудидаги барча светофорлар 2019 йилнинг март ойида – Наврўз умумхалқ байрами арафасида ҳозирги, янгиларига алмаштирилган. Шундай бўлгач, светофорларни “эски”, деган даъво ҳақиқатга асло мос келмайди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ ЙҲХ ҳузуридаги қурилиш-монтаж бошқармаси вилоятда ягона ташкилот бўлиб, унинг ишчи-ходимлари ҳар ойда бир марта Қувасой шаҳридаги светофорларга таъмирлаш-созлаш хизматларини кўрсатиб келади. Ушбу ташкилот томонидан жорий йилнинг 31 январь, жума куни соат 10.00 дан 12.00 га қадар светофорларга ана шундай таъмирлаш-созлаш хизматлари кўрсатилган. Йўллардаги ҳаракатлар шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тартибга солиниб турган. Афтидан, муаллиф шу вақт оралиғидаги вақтинчалик чекловдан таъсирланган бўлса керак.

Ҳозирги пайтда шаҳардаги мавжуд барча сетофорлар белгиланган тартибда ишлаб турибди. Вазият шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Қолаверса, тарқатилган ахборотда таъкидланганидек, Қувасой шаҳрига ташриф буюрган меҳмонлар эътиборини биргина светофорлар билан тортиб бўлмайди. Шаҳримизда, зиёрат ва саёҳат қиладиган гўшалар, шунингдек, кўплаб ишлаб чиқариш ҳамда маданий-маиший объектлар борки, улар бугунги кунда маҳаллий ва хорижлик меҳмонлар ва инвесторларни бирдек ўзига тортмоқда.      

Шу ўринда, «Quvasoyliklar» ахборот канали администраторига айтар сўзимиз бор: агар сиз тақдим этилаётган ҳар бир ахбортни тарқатишдан олдин, ундаги воқеликлар қанчалиқ ҳақиқат ёки аксинча эканлигига эътибор қаратганингизда эди, турли ташкилотларнинг ходимлари ўз ишларидан чалғиб, кун бўйи ёлғон маълумотларга рост жавоблар билдириш билан оввора бўлмас эдилар.

Мазкур материал тайёрланаётган пайтда яна бир ахборот тарқалди. Эмишки, шаҳарнинг А.Азизов кўчасидаги светофор ишламаётган эмиш. Зудлик билан етиб бордик ва ушбу маълумотнинг ёлғон эканлиги аниқланди. Светофор ишлаб турибди. Бу каби бемаъни ахборотлар тарқатишдан ким ва қанчалик манфаатдор, билмадик.

Яна ўша гап, ҳурматли администраторга инсоф берсин!

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.