Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ қандай амалга оширилади?

 2019-12-17 10:11:22    145

PDF юклаш
Чоп этиш


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлиги учун сайловларда илк маротаба муддатидан аввал овоз бериш амалиёти қўлланилмоқда. 22 декабрь куни маълум бир сабабга кўра, сайловда иштирок эта олмайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 12-18 декабрь кунлари ўзи қайд этилган сайлов участкасида овоз бериши мумкин. Агар у хорижда бўлса, Ўзбекистоннинг чет эллардаги ваколатхоналари ва бош консулликларида ташкил этилган сайлов участкаларига бориб, овоз бериш ҳуқуқидан фойдалана олади.

Муддатидан аввал овоз беришга қарор қилган фуқаро 12-18 декабрь кунлари сайлов участкасига шахсини тасдиқловчи ҳужжат (булар фуқаролик паспорти ёки чет элда бўлса хорижга чиқиш паспорти) билан бориб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун номзодлар таржимаи-ҳоли ва дастури билан танишиб, улардан ўзи танлаган номзодга яширин овоз бериши мумкин.   

Сайлов участкаси масъули сайловчини кутиб олади, унинг паспорти бўйича электрон базани текширади ва дафтарга қайд қилган ҳолда овоз бериш бюллетени ва конверт тақдим этади. Сайловчи махсус ажратилган жойда яширин овоз бергач, бюллетенни конвертга солиб, сайлов участкаси вакилига келтириб беради. Бу ерда, конверт елимланади, 2 масъул шахс ва сайловчи томонидан имзоланиб, муҳрланади. Мазкур конверт 22 декабрда овоз бериш тугаганидан сўнг, овозларни санаш вақтида очилади. 

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.