Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ САВДО-ЯРМАРКАЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

 2019-12-17 10:10:41    162

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Қувасой шаҳрида ҳам яқинлашиб келаётган Янги йил байрами олдидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо-ярмаркалари ташкил этилди.
Жамоаларда, таълим муассасаларида байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ҳамшаҳарларимиз байрам дастурхонининг тўкин бўлишини таъминлаш мақсадида оммавий байрам тадбирлари ўтказилиши белгиланган ҳудудларда Янги йил байрами арчалари ўрнатилиб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо-ярмаркалари ташкил этилди.

Ярмаркаларда вилоятдаги қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик ҳамда балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ўз маҳсулотлари савдосини йўлга қўйди.
Савдо расталарида қишлоқ хўжалиги ходимлари томонидан етиштирилган сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ҳамда полиз, шунингдек, асал, сут, тухум, гўшт, балиқ, умуман, 50 турдан зиёд озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари арзон нархларда харидорларга тақдим этилмоқда.

Дарҳақиқат, байрамолди ярмаркаларида сотилаётган маҳсулотлар бозор нархидан бирмунча арзонлиги, қолаверса, савдолар пластик карточкалар орқали амалга оширилаётганидан барча мамнун.

Янги йил байрами арчалари атрофида Қорбобо, Қорқиз, турли эртаклар қаҳрамонлари иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилаётгани, айниқса, болажонларга олам-олам қувонч улашмоқда.

 Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.