Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ» – БАҒРИКЕНГЛИК АСОСИ

 2019-12-17 10:10:05    288

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар бир инсондаги яхши ёки ёмон иллат унинг болалик чоғларида шаклланади. Шундан келиб чиқиб, эртанги кунимиз давомчилари бўлган ёшларни бағрикенглик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, тарих, маданият, миллий анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш руҳида тарбиялаш бугун Ўзбекистон халқи олдида турган энг долзарб ва муҳим вазифадир. Бу борадаги вазифаларни амалга ошириш миллатчилик ва экстремизм ақидаларига қарши мафкуравий иммунитетга эга, мустақиллик ғояларига содиқ, маънавий баркамол авлодни шакллантириш имконини беради.

Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро иноқликда яшаб келмоқда. Кўпмиллатли Қувасой шаҳри аҳолиси ҳам бугун барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилиб, ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Маълумки, мамлакатимизда Республика байналмилал маданият маркази, 138 та миллий маданий марказлар, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши, 34 та дўстлик жамиятлари самарали фаолият юритиб келмоқда. Улар «халқ дипломатияси» механизмидан фойдаланиб, тинч ва фаровон ҳаётни асраш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маҳрифий алоқаларни ривожлантириш, чет элдаги ҳамюртларимиз билан яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишга интилмоқдалар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган «2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» ва «Ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот-коммуникациялари технологияларидан оқилона фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш юзасидан бешта муҳим ташаббус»да ҳам бу борадаги вазифаларга алоҳида ўрин берилган. Негаки, бугунги даврнинг ўзи олдимизга Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатимиз атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яқин қўшничилик муҳитини яратишга қаратилган пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий сиёсатни юритиш, шунингдек, аҳоли, айниқса ёшлар онгида инсонпарварлик қадриятларини, турли миллат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, бу борада амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришни тақозо этмоқда.

Республикамизда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини юксалтириш, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш, шунингдек, хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Булар Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилганидек, фуқароларнинг ирқи, миллати, тили, эътиқоди, шахси ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги тамойиллари ҳамда турли миллат ва элатлар вакилларининг тили, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, уларни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга асосланади.

Алижон МИРЗАБОЕВ, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аҳзоси.