Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУҲИМ СИЁСИЙ ТАДБИР ОЛДИДАН

 2019-11-04 14:33:18    158

PDF yuklash
Chop etish


Ўтиб бораётган ҳар бир кунимиз бизни ҳаётимиздаги энг муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга депутатлар сайлови санасига тобора яқинлаштирмоқда. Мазкур сиёсий жараёнга Қувасой шаҳрида ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Кутилаётганидек, бу йилги сайловларга олдингилардан фарқли ўлароқ, янги қабул қилинган сайлов кодекси талаблари асосида ўтказилади. Мазкур муҳим сиёсий тадбирда жами 58486 нафар қувасойлик сайловчи иштирок этиши кутилаяпти. Айни дамда шаҳар ҳудудида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлари сайловини ўтказувчи 1 та, Фарғона вилоят кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 2 та ва шаҳар кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 30 та округ сайлов комиссиялари фаолияти йўлга қўйилган.

Масалага биргина шаҳар участка сайлов комиссияси мисолида назар ташланса, жами 30 та очиқ ва 3 та ёпиқ сайлов участкалари ташкил этилган. Улардан 20 таси умумтаълим мактаблари, 3 та касб-ҳунар коллежи, 2 та маҳалла фуқаролар йиғини, шунингдек, “Қувасойцемент” корхонасига қарашли “Роҳат” маданият уйи, Қувасой Полиграф сервис МЧЖ, шаҳар Ёшлар боғи, “3D cinema”, шаҳар Теннис корти ва Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида биттадан сайлов участкалари жойлашган.

Таъкидлаш ўринлики, барча сиёсий партияларнинг шаҳарда фаолият олиб бораётган кенгашлари томонидан 30 та ўринга 116 нафар номзод рўйхатга олинган. Агар сиёсий партиялар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, номзодларнинг 29 нафари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, 28 нафари Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, 27 нафари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, 26 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва 6 нафари Ўзбекистон Экологик партияси аҳзолари ҳисобига тўғри келади.

Ўтган қисқа вақт давомида сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларига бағишланган семинар-тренинглар ташкилланди ва округ ҳамда участка сайлов комиссияларининг раислари, раис ўринбосарлари, котиблари ўқуви ўтказилди. Уларда жами 163 нафар масъул ходимлар иштирок этди. Барча округ ва сайлов участкаларини тегишли тартибда жиҳозлаш ва уларда зарурий қулайликлар яратиш ишлари ниҳоясига етказилиш арафасида. 

Бекзоджон ФАЗИЛОВ, сайловларни ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси.