Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУРУВВАТ ҲАМ ИБОДАТ

×

 2019-05-30 17:11:28    150

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги ПФ-5059-сонли Фармонига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, ижро ҳужжатлари бўйича ундирувларни сўзсиз таъминлаш вазифалари юклатилган.

Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими ходимлари ўзларига берилган вазифаларни сидқидилдан бажариш билан бирга инсонпарварлик принципларидан келиб чиқиб ҳайрли тадбирларни ўтказиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, 29.05.2019 йил куни Қувасой шаҳар ҳудудида яшовчи 20 дан ортиқ яшаш шароити оғир, кам таъминланганлар, боқувчиси йўқ якка ёлғиз пенсионерлар ва ногиронлиги бор шахсларнинг оилалари яқинлашиб келаётган улуғ айём – рамазон  хайит байрами арафасида йўқланиб, уларнинг дуолари олинди.

Фурсатдан фойдаланиб Бюро номидан барча ватандошларни байрам билан қутлаган ҳолда, оилаларга тинчлик-хотиржамлик ва бахт – саодат, юртимизга фаровонлик тилаймиз.