Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА IT ACADEMY QUVASOY ЎҚУВ МАРКАЗИ ҲАМДА ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАСИДАН ИБОРАТ МАЖМУА ИШ БОШЛАДИ

×

 2024-02-10 20:04:58    948

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Қувасой шаҳридаги ўрганишлари давомида шаҳарнинг Зебунисо МФЙ ҳудудида барпо этилган IT Academy Quvasoy ўқув маркази ҳамда тикувчилик корхонасининг фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирда иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича топшириқлари ижроси доирасида иш бошлаган ушбу ўқув ва ишлаб чиқариш мажмуаси лойиҳасини амалга ошириш учун Қувасой шаҳридаги йирик тадбиркорлардан бири, “Industrial Consulting Group” МЧЖ раҳбари Мўйсинжон Меҳмонов томонидан қарийб 3,5 млрд. сўм маблағ сарфланди.

IT Academy Quvasoy ўқув марказида 400 нафар ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш ҳамда компьютер саводхонлиги бўйича таълим бериш имконияти мавжуд. 100 та иш ўрни яратилган тикувчилик корхонасида эса шаҳардаги 12 та маҳаллада яшовчи ишсиз аёлларнинг доимий бандлиги таъминланди.

Лойиҳа доирасида тадбиркор томонидан ҳомийлик асосида маҳалла фуқаролар йиғини учун хизмат хоналари ва маҳалла аҳли учун кутубхона ҳам қуриб, жиҳозлаб берилди.

Вилоят ҳокими бундай мажмуаларни вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ташкил этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram