Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙЛИК НУРОНИЙЛАР ҲАМ “ЯШИЛ МАКОН” ДАСТУРИДА ТАШАББУС КЎРСАТИШМОҚДА

×

 2023-10-27 08:41:40    1328

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 11 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилишида 25 октябрдан 1 декабрга қадар “кузги дарахт экиш мавсуми” деб эълон қилинган эди.

Қувасойлик нуронийлар ҳам айни кунларда ташаббус кўрсатиб, "Яшил макон" дастурида фаол иштирок этишмоқда.

Бугун Лашкар МФЙ даги 12 - умумтаълим мактабида ўтган тадбирда сўз олган нуроний ва фахрийлар маҳаллалардаги қаровсиз, фойдаланилмаётган ерлардан самарали фойдаланиш, обод манзилларни кўпайтириш ҳақида тўхталдилар.

Барча бирдек кўчат экиш ишларида қатнашиб, саноат билан бир қаторда азалдан боғдорчилик ҳам яхши ривожланган Қувасой шаҳрини янада обод ва кўркам масканга айлантириш кераклигини таъкидладилар.

445 нафар ўқувчилар, 35 нафар педагоглар бўлган мазкур таълим масканида амалга оширилаётган хайрли тадбирларни қўллаб-қувватлаган нуронийлар, ўзлари ҳам ибрат бўлиб, ёшлар билан биргаликда бўш майдонга янги кўчатлар экишди.











































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram