Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-10-23 14:10:32    936

PDF юклаш
Чоп этиш


Полмон маҳалла фуқаролар йиғини Қувасой шаҳрининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегара ҳудудида жойлашган. Бу ерда ўзбек, қирғиз, тожик каби турли миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар маҳалладаги бунёдкорлик ишлари мисолида ҳам яққол бўй кўрсатмоқда.

Айни кунларда Қайрилма ҳамда Фермер кўчаларида 580 метр ички йўлларга давлат дастури асосида асфальт ётқизилиб, текис ва равон кўриниш касб этмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси Достонбек Назаровнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг ўтган даври давомида ҳудудда қарийб 4,1 км масофадиги ички йўллар асфальтлаштирилди.

Албатта, бу каби эзгу ишлар аҳоли кайфиятини кўтариб, эртангги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram