Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА 24 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

×

 2023-10-23 14:08:05    436

PDF юклаш
Чоп этиш


“Аёллар дафтари”га киритилган 24 нафар эҳтиёжманд ва ишсиз хотин-қизларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида субсидиялар ажратилиб, замонавий тикув машиналари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хусанбой Холдаров иштирок этди.

Сўз олганлар томонидан Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги ва имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклиги таъкидланди.

Ўз навбатида замонавий тикув машиналарига эга бўлган хотин-қизлар ҳам эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирдилар.

Маълумот ўрнида, Қувасой шаҳрида жорий йилнинг ўтган даврида жами 40 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тикув машиналари берилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram