Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҚУВАСОЙ-ПОЛМОН” АВТОМОБИЛ ЙЎЛИДА ЖОЙЛАШГАН КЎПРИК МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

×

 2023-10-07 15:09:35    1518

PDF юклаш
Чоп этиш



Қувасой шаҳар Ҳувайдо МФЙ ҳудудида жойлашган кўприкда автомобиллар ва пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида 2,4 млрд.сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 4К-844 “Қувасой-Полмон” автомобиль йўли бошланишидаги мазкур кўприкда қурилиш жараёнлари “MOSTSTROY” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан олиб борилаётган қурилиш тадбирлари жорий йилнинг ноябрь ойида якунланиши режалаштирилган.

Лойиҳага кўра узунлиги 18 метр, эни 15 метр бўлган кўприкнинг ҳар икки томонида пиёдалар учун йўлаклар барпо этилади.

Маҳалла фаолларининг маълумотларига кўра ўтган асрнинг 60 йиллари охирларида қурилган “Қувасой-Полмон” кўприги эндликда замонавий қиёфага эга бўлади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram