Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАМИЗ!

×

 2022-10-14 16:59:56    142

PDF юклаш
Чоп этиш


     Бугун 14 октябр куни Қувасой шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1-ИДУМда ўқувчилар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси бошқарув раиси И.Латипов, Фарғона вилояти ҳокимининг Котибият мудири М.Холматов, ФарПИ ижтимоий фанлар кофедраси ўқитувчиси А.Умрзақов, Қувасой шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А. Мамажоновлар қатнашдилар.

     Дастлаб ўқувчилар эътиборига диний экстремизм ва ақидапарстлик ғояларини акс эттирувчи ҳамда бу йўлга адашиб кириб колган талабаларнинг пўшаймонли сўзлари акс этган видеоролик қўйиб берилди.

     ФарПИ ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси А.Умурзақовнинг “Бағрикенглик – Ер юзининг турли бурчакларида мавжуд 1600 дан зиёд этник гуруҳларнинг дини, ирқи, тили-ю турмуш тарзи, урф-одатлари-ю маданиятининг ўзаро фарқлилигидан қатъи назар, уларга ҳурмат билан қараш, тенгликни таъминлаш юзасидан вужудга келган олий қадриятлари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.

     Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси аъзоси И. Латипов ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Котибият мудири М.Холматовлар Ўзбекистон тарихида улуғвор кунларда, тинчлик хукмрон бўлган заминда яшаётганимиз, бу қандай бахт, ватан нақадар улуғ сўз уни қалбан ҳис қилиб яшаш кераклигини айтиб ўтдилар.

   Давра суҳбати сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram