Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ

×

 2022-10-01 12:55:40    145

PDF юклаш
Чоп этиш


ТАБРИГИ


          Қадрли устозлар!


   Сизларни қўшалоқ байрам – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин юракдан табриклайман!

Ижтимоий ҳаётимизда, жамиятимиз ва хонадонимизда, тарбиячи ва педагогларимизнинг нуфузи ғоят юксакдир. Ота-она вужуд меъмори бўлса, муаллим қалб меъморидир.


   Она Ўзбекистонимизда жаҳон андозларига мос миллий мактаблар ва умуминсоний қадриятлар қайта тикланди. Бунда асосий масъулият устозлар ва мураббийлар зиммасига тушмоқда. Бугунги кунда Сизлардан тинимсиз изланишни, таълим-тарбияда янгидан-янги педагогик усулларни қўллашни ва ижодкорлик талаб қилинмоқда. Мамлакатимиздаги барча зиё соҳиблари қатори Сизлар ҳам ёш авлоднинг Ватанпарвар, юрт учун жонини ҳам аямайдиган инсонлар бўлиб камол топишлари йўлида хизмат қилмоқдасизлар.


   Ҳурматли мураббийлар! Сизларни 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни байрами билан яна бир бор табриклайман. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда ўз фаолиятларингизда қувонарли ютуқларга эришишларингизга тилакдошман. 


   Ҳамиша хонадонингизга қут барака ва осойишталик нур ёғдириб турсин. Барчангизга эзгу ва машаққатли ишингизда омадлар ёр бўлсин!




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram