Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЎТТИЗ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ОАВ ВА БЛОГГЕРЛАР ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-12-14 18:50:43    170

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, барча соҳалар бўйича ўз вақтида қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ҳудудларни барқарор ривожланишига ҳамда ҳалқига муносиб турмуш шароитини яратилишига мустаҳкам замин яратиб бермоқда.

Давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар дунёнинг нуфузли ташкилотлари томонидан муносиб баҳоланаётганлиги барчага чексиз ғурур ва куч бағишлайди, янги марралар сари руҳлантиради.

Бугун 2021 йил 14 декабр куни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди. 

Сессияга “16-Исфайрамсой” сайлов округидан депутат Мехмонов Мўйсинжон Дадажонович раислик қилди.

Сессия ишида барча сектор раҳбарлари, шаҳар Кенгашига сайланган депутатдалар, ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ, блоггерлар иштирок этдилар.


Кун тартибидаги асосий масала юзасидан шаҳар ҳокими Рахимжонов Равшан Рахмоновичнинг 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилги режаларига бағишланган “Аҳолига мурожаати” тингланиб, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари ҳамда бу борада ҳудуд даражасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи эшитилди.

Қувасой шаҳар сессияси якунида ҳоким ҳисобот ва истиқболли режалар юзасидан депутатлар ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилиши ҳамда фуқароларга ер ажратиш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама этилди.

Сессияда ҳокимнинг “Мурожаатнома”си ҳокимликнинг расмий сахифаларида ва турли оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан жонли тарзда ёритилди.

Ҳоким мурожаатидан келиб чиқиб, аниқ бир мақсадни англатувчи ва тегишли масъулга қаратилган савол ёки таклифлар берилгач, қарор лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди. Шунинг билан, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Сессиядан сўнг, шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, масъул бўлим ва ташкилот раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ҳамда блоггерлар томонидан берилган саволларга шаҳар ҳокими Рахимжонов Равшан Рахмонович томонидан жавоблар берилди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram