Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-05-25 21:42:39    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун мамлакатимизда яна бир ўқув йили тугаб, умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади. Битирувчи ўғил-қизларга 11 йиллик қадрдон масканлари, ота-онасидек азиз ва қадрли бўлиб қолган устозлари, синфдошлари билан хайрлашиш осон эмас. Бугун ҳар бир битирувчининг кўзида ҳам севинч, ҳам айрилиқ ёшлари... Улар жонажон мактаби бағридан учирма бўлиб, катта ҳаёт остонасига қадам қўймоқда.

Қувасой шаҳридаги барча таълим муассасаларида дилларга ўзгача шукуҳ, қалбларга олам-олам ҳаяжон соладиган, бир умр эсда қоладиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Ана шундай тадбирлардан бири шаримиздаги 4-умумтаълим мактабида ташкил этилди. Бу йилги тадбирлар давлатимиз раҳбарининг мактаблар битирувчиларига табрик йўллагани билан унутилмас таассуротларга бой ва ёдда қоларли бўлди.

Қувасой шаҳар ҳокими Равшан Рахмонов мазкур таълим масканида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Улар билан суҳбатлашиб, йигит-қизларнинг орзу-ниятлари, мақсадлари билан танишди

Тадбирда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам битирувчиларни табриклаб, уларга оқ йўл тилади. 

Қувасой шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram