Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қувасойлик ғаллакорлар режани вилоятда биринчи бўлиб бажардилар!

×

 2020-06-21 15:18:10    177

PDF yuklash
Chop etish


Қувасой шаҳри ғаллакорлари Республикамиз томонидан белгиланган ғалла режасини Фарғона вилоятида энг биринчи бўлиб бажардилар!

Хамшаҳарларимиз 3 минг 541 тонналик  ғалла хирмонини яратиб, давлатга – ғалла сотиш шартномавий режасини 100,8 фоизга бажардилар.

Яна бир қувонарли томони, шаҳримиз ғаллакорлари Давлатимиз ғалла хирмонига дон сотиш режасини бажаришда Республикамизда мавжуд 31 та шаҳарлар ичида ҳам энг биринчи бўлдилар!  

 Жорий йилнинг ҳосили учун шаҳарда 226 та фермер хўжалиги томонидан 12 та отрядлар шакллантирилди. Мазкур отрядларда шаҳар ҳокимликлари, ички ишлар бўлими ходимлари ва бошқа ташкилотлардан иборат 170 нафар масъуллар ҳамда 35 та юк автомобили, 2 та кўчма устахона ва 6 та ёнилғи ташиш воситалари хизмат қилди. Шунингдек, қувасойлик фермерларнинг янги замонавий ҳамда қўшни туманлардан ёрдамга келган ўрим комбайнлари томонидан ўрилган ғалла шаҳримизнинг шартномавий режасини шараф билан уддаланишида катта ҳисса қўшганлигини алоҳида эътироф этамиз.

 Ғаллакорларимиз 2 минг 790 гектар майдонда етиштирилган ғаллани, давлатимиз хирмонига 3541,7 тонна дон топширдилар.

 Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида 16 та комбайн сафарбар қилиниб, ҳар бирига 3 тадан юк автомашинаси бириктирилди. Шаҳарнинг “Ҳамид Олимжон” массивида жойлашган Ахмаджонов Иброхим, Қувасой массивида жойлашган “Расулбек Сулаймонов” фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришиб режани 175 фоизга бажардидилар.

 Шаҳримиз фермерлари халқимиз дастурхонини тўкин-сочин, хирмонини янада юксалтириш мақсадида ғалла ҳосилдорлигини 50-55 центнерга етказиш ниятида астойдил меҳнат қилиб, ўрим-йиғим ишларини давом эттирмоқдалар. 

Саховатли Қувасой далаларида ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати