ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА 24 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ
2023-10-23 14:08:05 516
“Аёллар дафтари”га киритилган 24 нафар эҳтиёжманд ва ишсиз хотин-қизларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида субсидиялар ажратилиб, замонавий тикув машиналари топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хусанбой Холдаров иштирок этди.
Сўз олганлар томонидан Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги ва имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклиги таъкидланди.
Ўз навбатида замонавий тикув машиналарига эга бўлган хотин-қизлар ҳам эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирдилар.
Маълумот ўрнида, Қувасой шаҳрида жорий йилнинг ўтган даврида жами 40 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тикув машиналари берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram