ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА ҚАРИЙБ 14 КМ ДАН ЗИЁД ИЧКИ ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛМОҚДА
2023-10-05 19:21:51 1723
Қувасой шаҳрида жорий йилда қарийб 14 км дан зиёд ички йўллар равон бўлмоқда
“Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2,8 км ички йўллар “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида асфальтлаштирилди. Эндиликда мазкур маҳалладаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган “Азизтепа”, “Ибрат” ҳамда “Баркамол” кўчаларининг равон ва текис йўллари аҳолига кўтаринки кайфият бағишламоқда.
“23 йилдан буён ёзда чанг-тўзон, қишда лой билан тўлган кўчаларимизда бугун амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига кўпнинг ҳаваси келади. Орзуларимиз ушалди”, - дейди маҳалла фаоли Икромжон Каримов.
Маълумот ўрнида, Қувасой шаҳрида “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида 2 та МФЙда 3,4 км. йўлларда, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1 та МФЙда 2,7 км. йўлларда, шунингдек, Фарғона вилояти маҳаллаларидаги биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар доирасида 2 та МФЙ да 8 км. йўлларда таъмирлаш ва асфальтлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram