СЕН ДУНЁГА КЕРАКСАН, АЁЛ!
2023-03-07 17:58:15 303
Бу йилги аёллар байрами кўнгилларга гўзаллик, фазлу назокат ҳадя этиб кириб келди. Хонадонларимиз аёл хуснидан-да чароғон бўлди гўё. Қалбларимиз аёл меҳру-муҳаббатидан сармаст бўлди наздимда. Гўзаллик айёми Қувасой шаҳрида ҳам ўзига хос тарзда нишонланди.
“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Ёшлар маданият марказида шаҳар ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан 8 март –Халқаро хотин-қизлар байрами тадбири ўзгача шукуҳ ва яхши кайфиятда бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида Ёшлар маданият маркази байрамона безатилди. Байрам бошланишидан аввал Қувасой шаҳар 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг оркестр жамоаси ижросида чиройли куй ва қўшиқлар янграган бўлса, Баркамол авлод болалар маркази ўқувчилари томонидан 8 - Март байрамини тараннум этувчи ижодий ишланмалар, расмлар кўргазмаси, шунингдек, шаҳар Ахборот кутубхона маркази томонидан китоблар кўргазмаси намойиш этилди.
Байрамга ташриф буюрган шаҳримизнинг энг фаол, жамоатчи, маҳалла-кўй, ҳамкасблари орасида ҳурматга лойиқ аёлларига гуллар тақдим этилди. Улар орасида шаҳримиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган ва айни пайтда кексалик гаштини сураётган онахонлар ҳам бор эдилар.
Байрамни шаҳар ҳокими З.Қ.Тўрақулов очиб, мунису муштипар, дилбар аёлларимизни байрам билан самимий муборакбод этиб, шаҳар ҳокимлиги томониджан эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг аёлларимиз учун шаҳар Маданият ва турризм бўлимининг бадиий ҳаваскорлик дастаси, “Юлдузча”, “Шабнам” рақс тўгарак дастасининг жозибали рақслари, хонандалар Д. Турсуналиев, М.Сулаймонов, Д.Юлдашев, З.Масолиев, Д.Мирзааҳмедовлар томонидан ижро этилган дилтортар куй ва қўшиқлар аёлларни янада шодумон этди.
Байрам тадбирида ижро этилган қўшиқлар аёлларнинг рақслари билан янада гўзаллашиб, баҳорий кайфият улашилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram