ОДИЛ СУДЛОВ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 ЙИЛ 16 ЯНВАРДАГИ ФАРМОНИ МАЗМУН МОҲИЯТИ ЮЗАСИДАН
2023-02-22 22:32:14 285
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-11-сон Фармони мазмун моҳияти шундан иборатки; рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси (кейинги ўринларда — Ихтисослашган прокурорлар корпуси) фаолиятида 2023 йил 1 сентябрга қадар «Судларда прокурор иштироки» ахборот тизимини яратиб, дастлаб синов тарзида ишга туширишни; Олий суд билан биргаликда 2023 йил 1 июлдан Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилиш йўли билан ўзаро ҳужжат алмашинувини тўлиқ йўлга қўйишни; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси намунаси 1-иловага мувофиқ тасдиқланиши;
Одил судлов фаолиятини амалга ошириш учун жалб этилган ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Олий суд Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш;
айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартибини белгилаш;
фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича тарафларни келиштириш ва медиация институтини кенг жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминлаш;
Олий суд Судьялар олий кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар ушбу бандда назарда тутилган янги механизмлар жорий этилиши натижасида иш юкламаси мақбуллаштирилган судларнинг штат бирликларини самарали тақсимлаш бўйича асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминлаш;
Бош прокурор (Н. Йўлдошев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ҳамда судларда кўриладиган иш ҳажмини инобатга олиб, айрим йўналишларда прокурор назоратини қисқартириш, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сонини кўпайтириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;
Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз фаолиятини самарали амалга оширишлари учун Олий суд (Б.Исламов) суд биноларида алоҳида хизмат хоналари ажратилишини, Бош прокурор (Н.Йўлдошев) мазкур хоналарнинг жиҳозланишини таъминлаш чораларини кўриш;
Рақамли технологиялар вазирлиги доимий равишда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишига кўмаклашиб боришни;
Олий суд (Б.Исламов) билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4818-сон қарори ижросини мониторинг қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни;
Олий суд манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги ПФ-12-сонли фармони Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси
ТАВСИФИ
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси (кейинги ўринларда — эмблема) қуйидаги кўринишга эга: унинг марказида Ўзбекистон Республикаси харитаси, адолат тарозиси, китоб тасвирланган бўлиб, ўнг ва чап томонларида судьяларнинг махсус кийимидаги нишон рамзлари ва нақшлари акс эттирилган. Эмблема саккизбурчак шаклда бўлиб, ички қисми эса доирасимон шаклда тасвирланган. Доиранинг устки қисмида айланаси бўйлаб «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўзлари, пастки қисмида айланаси бўйлаб «OLIY SUDI» сўзлари ёзилган. Ёзувлар нишонлар ва нақш безаклари билан ажратилган.
Эмблема донолик, улуғворлик ва юксакликни ифода этувчи олтин, оқ, тўқ кўк, оч яшил ва оч кўк ранглар кўринишида акс эттирилган. Саккизбурчак, доиранинг нақшлари, ундаги сўзлар, адолат тарозиси — олтин рангида, китоб — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда оқ рангда, Ўзбекистон Республикаси харитаси оч яшил ва оч кўк рангда, доиранинг ички қисми олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда оч яшил ва оч кўк рангда, доиранинг айлана ён қисмлари — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда тўқ кўк рангда тасвирланган.
Доиранинг марказидаги харита — Ўзбекистон Республикасини ҳудудини англатади. Марказдаги тарози одиллик мезонини англатиб турувчи рамз маъносида, китоб эса, судьялар одил судловни фақат Конституция ва қонунларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширишини ифодалайди. Доиранинг икки ён четининг ўртасида судьяларнинг махсус кийимида акс эттирилган нишон рамзи туширилган. Нишон — Ўзбекистон Республикаси гербида тасвирланган саккизбурчак билан бойитилган доирадан иборат. Икки томон нишоннинг орқа ва пастки қисмларида миллийликни ифодаловчи айланаси бўйлаб нақш безаклари тасвирланган.
Жиноят ишлари бўйича
Қувасой шаҳар судининг раиси Р.Зарипов
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram