Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-01-24 21:38:44    310

PDF юклаш
Чоп этиш


“Antikorruz” ижтимоий телеграм тармоғи орқали Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Мирзолар қишлоғи Муян МФЙ 67-хонадонда ижарада яшовчи Комилова Дилобар, узоқ муддатли кредитларга Қувасой шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан олиш бўйича қилган мурожаати юзасидан Қувасой шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг расмий муносабати.

 

Мурожаат бўйича Д.Комилованинг хонадонига шаҳар хокими Тўракулов Зафаржон, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Убайдуллаева Нигорахон, Муян МФЙ раиси, маҳалла фаоллари ташриф буюришганда, ҳақиқатдан ҳам фуқаро Қувасой шаҳар Мирзолар қишлоғи Муян МФЙ Олтинводий кўчаси 67-хонадонига 2010 йилда Қува туманидан фуқаро Имаров Дилшодбекка турмушга чиққанлиги аниқланди.

 

- Д.Комилова қайинонаси Имарова Гулнорахон билан оилавий келишмовчилик туфайли турмуш ўртоғи Д.Имаров билан биргаликда ўзлари хонадондан чиқиб кетишганлигини таъкидлади. Ҳозирги кунда ижарада турганлиги сабабли доимий уй-жой қилиш мақсадида ипатека банклари орқали узоқ муддатли янги хонадонлардан олиши ҳамда бошланғич тўловига субсидия ажратилишини маълум қилди.

 

Мурожаатчига ўзи истаган янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан субсидия орқали ипатека кредит олиш шартлари тушунтирилди ҳамда шаҳар ҳокими З.Тўракулов томонидан тижорат банк раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.

Д.Комилованинг қайинонаси Г.Имарова билан суҳбатлашилганда, шу маълум бўлдики Д.Имаров ёлғиз ўғил фарзандлиги уй-жойга муҳтожлик йўқлиги, 10 сотихли хонадонда барча шарт-шароитлар яратилган бўлсада, ўзлари ихтиёрий ўзбошимчалик билан онасини ташлаб алоҳида кўчиб чиқиб кетганлиги, шу сабабли кўп йиллардан буён оилавий келишмовчилик борлиги, фарзандлари билан яқин муносабатлари йўқлиги, шундай бўлсада ўзи истиқомат қилаётган Қувасой шаҳар Мирзолар қишлоғи Олтинводий кўчаси 67 уй сотувга қўйилганлиги, сотилса ўзига ҳамда ўғли Д.Имаровга алоҳидадан уй сотиб олиб бериш ниятида эканлигини айтди.

 

Суҳбат давомида Д.Комилова мурожаати юзасидан қониқиш ҳосил қилганлигини таъкидлади.

 

Қувасой шаҳар ҳокимлиги

Матбуот хизмати 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram