Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ПАКАНА”, “КОКИЛОН” ҲАМДА “ИСФАЙРАМСОЙ” МАХАЛЛАЛАРДАГИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН САЙЁР ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2022-09-27 23:20:31    172

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-Сонли Оилавий поликлиникада

2-Сектор раҳбари Ш Мадумаровнинг ташаббуси билан секторга қарашли “Пакана”, “Кокилон” ҳамда “Исфайрамсой” махаллалардаги “Темир дафтар”,”Аёллар дафтари”,Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ва Тиббий кўрикка мухтож беморларни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида чуқурлаштирилган сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда ўндан ортиқ тор доирадаги шифокорлар томонидан 208 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, 4 нафар фуқарога вилоят шифохоналарида даволаниш учун тавсия берилди, 2 нафар беморга ордер берилди, 2 нафар фуқаро Невропатолог шифокор томонидан ногиронлик аравачаси берилиши учун рўйҳатга олинди, 7 нафар беморга бепул даволаниш учун Қувасой шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётиш учун йўлланма берилди.

Фуқароларнинг 68 нафари электрокардиография, 77 нафари Ультратовуш текширувларидан ўтказилди ва уларга зарур тиббий тавсиялар берилди. 11 нафарига стоматолог муолажалари кўрсатилди. 184 нафар фуқародан керакли лаборатор тахлиллар олинди. 

Тадбир давомида Меъда ичак тизими патологияларини даволаш учун 7 нафар, аналгетик воситалар 11 нафар, Аллергияга қарши воситалар 3 нафар, юрак-қон томир воситаларига 12 нафар беморларга 120 турдаги бепул дори-дармон воситаларидан берилди.

 Шунингдек, сектор ҳудудида ижтимоий ёрдамга мухтож 17 нафар гуруҳ ногиронлиги бўлган беморларнинг яшаш хонадонларига борилиб,зарур тиббий тавсиялар ҳамда уларга бепул дори-дармон воситалари берилди.  

Тадбир иштирокчилари учун Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш юзасидан кўргазмали бурчаклар ташкил этилиб, тарқатма материаллар тарқатилди. Бурчакда Фитобар ташкил этилиб иштирокчиларга табиий дамламаларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилди.  Мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.

Тадбирда иштирок этган аҳоли вакиллари томонидан аҳоли тиббий кўригини такшил этган 2-сектор раҳбари Ш.Г.Мадумаров ҳамда Тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирди.

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram