Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ, КАСАЛЛИКЛАРНИ ЭРТА АНИҚЛАШ ҲАМДА КАСАЛЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ”ГА ҚАРАТИЛГАН ИЖТИМОИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ. 

×

 2022-09-23 21:00:54    332

PDF юклаш
Чоп этиш



Қувасой шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Г.Мадумаров ташаббуси билан Қувасой шаҳар Марказий шифохнаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 23 сентябр куни “Зебунисо” маданият уйи биносида сектор ҳудудидаги “Зебунисо” ҳамда “Сой бўйи” МФЙ худудида истиқомат қилувчи аҳолиси ўртасида “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда касалликларни олдини олиш”га қаратилган ижтимоий тадбир ташкил этилди. 

Тадбир бевосита Қувасой шаҳар кўп трамоқли марказий поликлиника тор соҳа мутахассислари (терапевт, педиатр, психиатр, невролог, кардиолог, жаррох, ортопед, отолоринголог, гинеколог) иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик  шаклида ташкил қилинди. Ташкил этилган тиббий кўрикда шу жойни ўзида УТТ, ЭКГ, лаборатория текширувлари ҳам амалга оширилди.  

Ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қитлувчи жами 70 нафар, ижтимоий химояга мухтож аҳоли яъни “Темир, Аёллар ва Ёшлар” дафтарларига киритилган шахслар, кекса ёшдаги фуқаролар, вояга етмаганлар, 0-18 ёшгача бўлган болалар ҳамда касаллиги туфайли ногиронлик белгиланган шахслар тиббий кўриги ташкил этилди. 

Тиббий кўрик натижасида, фуқароларни амбулатор, стационар ва санатор шароитда даволаниш режалари шакллантирилди.

Бундан ташқари тиббий кўрикда 40 ёшдан ошган аҳоли қатлами “Эндокринологик ва юрак қон томир касалликлари”ни эрта босқичларда аниқлаш хамда ушбу касалликларни олдини олиш мақсадида скринингдан ўтказилди. Скринингдан ўтказилган аҳоли орасида 3 нафар фуқароларда “Қандли диабет” ва 10 нафар фуқароларда “Юрак қон томир” касаллигининг хавф белгилари аниқланиб, қўшимча текширувлар ўтказиш учун Қувасой шаҳар Марказий шифохонасига йўналтирилди. 

Шунингдек, тадбирда иштирок этган фуқароларга соғлом-турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни саломатликдаги ўрни мавзусида соҳа мутахассилари томонидан кенг тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди, бу борда ташкил этилган тадбирда алоҳида саломатлик бурчаги ташкил этилиб, иштирокчиларга 184 та тарқатма материаллари тарқатилди. 

Тиббий кўрикдан ўтган ва ўзларида касалликлар аломатларини бартараф этиш ва профилактика қилиш борасида Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига аҳоли учун давлат томонидан келтирилган 120 хил турдаги дори-дармонларнинг 60 хил тури касалликларнинг турига кўра  иштирокчиларга бепул тарқатилди. 

Шунингдек, тадбирда Қувасой шаҳар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимлари ҳам жалб қилиниб, фуқароларга тиббий-ижтимоий хизматлар бўйича кенг тушунтиришлар берди.

Тадбирда иштирок этган аҳоли вакиллари томонидан аҳоли тиббий кўригини такшил этган 2-сектор раҳбари Ш.Г.Мадумаров ҳамда Тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram