АВГУСТ ОЙИ “ТОЗАЛИК ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ” ОЙЛИГИ
2022-08-09 17:20:27 218
Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ҳамда “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарорлари ижроси юзасидан мунтазам назорат тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.
Бу борада вилоят прокурорининг 2022 йил 1 август кунги 27-5-22-сонли топшириғига асосан Прокурорлар секторларида август ойи “Тозалик ва ободонлаштириш” ойлиги деб эълон қилиниганлигини инобатга олиб, бу борада шаҳар прокурори раҳбарлигида сектор штаби аъзолари, тегишли мутасадди корхона ва ташкилотлар, ҳудудий ҳоким ёрдамчилари ва бошқа масъул шахслар билан биргаликда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1-9 август кунларига қадар сектор ҳудудидаги мавжуд 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ҳосил бўлган 46,6 тонна маиший чиқиндилар чиқариб ташланди,
576 туп мевали ва манзарали дарахтларга ишлов берилди, 1113 туп дарахтлар оқланди, 6,1 км ариқлар турли чиқинди ва ахлатлардан тозаланди.
Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан сектор штаби аъзолари 6 та кичик гуруҳларга ажратилиб, сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд муаммоларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси, “openbudget.uz” дастурий танловида иштирок этиш орқали ҳал этиш тартиби ҳақида кенг тушунтириш тарғибот ишлари йўлга қўйилди. Мазкур йўналишда сектор ҳудудидаги “Намуна” МФЙ томонидан биринчи босқичда “openbudget.uz” дастурида маҳалла фуқаролар йиғинларининг ички йўлларни асфальтлаштириш учун ютиб олинган 1 млрд. сўм маблғаларини сарфланиши устидан назорат кучайтирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram