КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ
2022-01-24 22:40:27 232
Коррупция сўзи - лотинча «пора бериб сотиб олиш» маъносини англатиб, мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият тушунилади. Коррупция жиноят қонунчилигида ўзи мустақил жиноят таркиби бўлмай, балки бир қатор мансабга оид жиноятларни қамраб олувчи умумлашган тушунчадир.
Хусусан, унинг таркибига мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор жиноятлар киради.
Таъкидлаш лозимки, коррупция, энг аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлашга монелик қилиб, ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Эркин бозор иқтисодиётининг ривожланишига, ҳаёт даражасининг пасайишига олиб келади. Шу билан бир қаторда коррупция фуқароларнинг давлат бошқаруви идораларига бўлган ишончи йўқолишига олиб келиб, уюшган жиноятчиликнинг авж олишига замин яратади ва инсонларнинг хавфсизлигига таҳдид солади.
Шунинг учун ҳам демократик давлатлар коррупцияни ривожланиш ва янгиланишнинг илдизига болта урувчи хавфли иллат сифатида тан олиб, бу борада тизимли равишда иш олиб боришни ўзларининг асосий вазифалари деб белгилаганлар.
Бу борада 2003 йил 31 октябрда БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси қабул қилинган бўлиб, унга 160 дан ортиқ давлат аъзо бўлган. Бундан ташқари, айнан шу йўналишда минтақавий халқаро ҳужжатларга имзо чекилди. Масалан, 1996 йилда Америкааро давлатлар ташкилотининг Америкааро коррупцияга қарши Конвенцияси қабул қилинди. 1976 йил Европа Иттифоқининг Европа ҳамжамиятлари ва Европа аъзо давлатлари мансабдор шахсларига тааллуқли коррупцияга қарши Конвенцияси иш бошлади. 1999 йил Европа Иттифоқи Министрлар Кенгашининг «Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида»ги Конвенцияси амалга жорий этилди. 2003 йилда Африка Иттифоқининг «Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш» Конвенцияси ҳаётга татбиқ этилди.
Энг асосий талаб сифатида, Конвенциянинг 11-моддасида суд идоралари, прокуратура, ички ишлар идораларининг ҳалоллигини, улар орасида коррупцияга йўл қўймаслик чораларини кўриш даркорлигини,
16-моддасида эса коррупцияга қарши курашда давлат идоралари билан бир қаторда жамоатчиликнинг кенг иштироки, яъни фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур талабларни бажариш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва суд идораларида ички назорат ташкил этилиши билан бир қаторда, белгиланган тартибда уларни шаҳодатлашдан ўтказиш, маълум муддатдаги фаолиятни текшириш тизими ўрнатилиши, мазкур идоралар ходимлари томонидан қонуннинг нечоғлик бажарилаётганлигини назорат этиш бўйича Адлия Вазирлиги ва унинг қуйи тизимларида тегишли бошқарма ва бўлимлар фаолият кўрсатмоқда.
Конвенция мазмунига кўра, мансабдор шахсларнинг ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш натижасида (19-модда), ноқонуний бойиш (17-, 20-моддалар), қонуний даромадларини ўзлаштиришга қарши қатъий суриштирув, тергов ва жазо чораларини кўришни (22-, 25-модда) зарурий шарт қилиб қўяди.
Шу билан бир қаторда, Конвенцияда баъзи ҳолатлар мажбурий равишда жиноий жазо тайинланадиган хатти-ҳаракатлар сифатида қайд этилади. Масалан, порахўрлик давлат ҳокимияти вакиллари томонидан содир этилганда (15-модда) жиноий жавобгарликка тортилади, порахўрлик чет эллик мансабдор шахслар ва хорижий халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилганда (16-модда) жазо белгиланади, мансабдор шахслар томонидан мулкни ноқонуний ўзлаштириш ёки бошқа мақсадларда ишлатиб юборилганда (17-модда) қонун доирасида иш қўзғатилади, жиноятлардан олинган даромадлар қонунийлаштирилганда (23-модда) ва одил судловни амалга оширишга қаршилик қилинганда (25-модда) белгиланган жазо чоралари кўрилади.
Бундай жазо чоралари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210, 212, 167, 205, 243, 236-моддаларида ўз ифодасини топган.
Қонун билан Жиноят кодексининг 210-212-моддалари учун жавобгарликнинг кучайтирилиши шулар жумласига киради.
Юқорида номи зикр этилган қонунларда асосий мақсад ва коррупцион муҳитни бартараф қиладиган қонунчилик, маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш амалиётининг кенг татбиқ этилиши қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади:
Биринчидан, коррупцияга олиб борувчи сабаб ва коррупцион муҳитни бартараф қиладиган қонунчилик, маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш амалиёти кенг татбиқ этилади;
Алоҳида эътироф этиш лозимки, қонунга биноан, коррупцияга қарши курашиш тизими эндиликда нафақат пора олувчи мансабдор шахслар, балки пора беришга қизиқтирган, воситачилик қилганларни ҳам жавобгарликка тортиш масаласини кучайтириш билан бир қаторда, бу каби жиноятлар бўйича баъзи нопок шахсларнинг ўз шахсий мақсадларига эришиш учун ҳалол ва қонунга итоат этувчи тўғри сўз мансабдор шахсларнинг баъзилари устидан риёкорона туҳматлар уюштирилишининг олди олинади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя этилишини янги босқичга кўтаради ва қонунийлик принципининг мустаҳкамланишига хизмат қилиши
ҳақида ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтди.
Бу борада йиғилишга келган ота-оналардан фарзандларини, турмуш ўртоғининг ҳар бир босган қадами қаерга йўналганлиги, уларнинг юриш туришидаги ўзгаришни сезган тақдирда дарҳол чора кўриши ва ҳамкорликда уларни назорат қилишга чорлади.
Жиноят ишлари бўйича
Қувасой шаҳар судининг раиси Р.Зарипов
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram