“QUVASOY UNIVERSAL BEST TEXTILE GROUP” КОРХОНАСИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
2021-12-26 18:42:08 333
Қувасой шаҳрининг 1-сектор ҳудудида ишсизларни бандлигини таъминлаш, кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганиш, хизмат кўрсатиш объектларни ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида бугун шаҳар ҳокими З.Тўрақулов “QUVASOY UNIVERSAL BEST TEXTILE GROUP” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига ташриф буюрди ва туркиялик инвесторлар билан текстил соҳасини ривожлантириш борасида мулоқот олиб борди.
Шаҳар ҳокими корхонада ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди, ва ишчи фуқаролар билан хам сухбатлашди.
Учрашув якунида шаҳар ҳокими З.Тўрақулов корхонани янада кенгайтириш ва махсулот хажмини ошириш борасида тадбиркорларга ўз таклиф ва тавсияларини билдириш билан бирга улар томонидан ишчи кучига бўлган талаб ва пул-кредит билан боғлиқ масалаларни ижобий хал этиш бўйича маъсулларга зарурий топшириқлар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram