Шрифт ўлчами Ранг Расм

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚУВАСОЙДА ОТ СПОРТИНИНГ “ОТ УСТИДА КУРАШ”ТУРИ БЎЙИЧА ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ 

×

 2021-09-05 12:46:49    323

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қувасой шахрида  Миллий гвардия Қўирқлаш хизмати ходимлари ва уюшмаган ёшлар ўртасида от спортининг “конкур” ва “отустида кураш” турлари бўйича Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди. Тадбирда Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, Қувасой шахар ҳокими, сектор раҳбарлари, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, кенг жамоатчилик ҳамда Оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Мамлакатимизда йилқичилик ва от спорти турларини ривожлантириш, ёшлар орасида оммалаштириш, спортчиларимизнинг мазкур спорт турлари бўйича жаҳон ареналарида муносиб ўринларни эгаллашлари учун жойларда тизимли ишлар амалга ошириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир қизғин ва муросасиз руҳда кечди. 

Иштирокчиларнинг ўз отлари устида қилган моҳирона ҳаракатлари ҳамда бажарган амаллари барча томошабинларда ўзгача қизиқиш уйғотди. Якуний натижаларга кўра, ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Twitte, YouTube, Instagram