ҚУВАСОЙДА БАРЧА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2021-03-24 17:00:36 304
Қувасой шаҳрида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида барча сектор раҳбарларининг қабули бўлиб ўтди. Халқ қабулхонасида ўтган қабулда хар бир сектор рахбарлари алохида тарзда ўз ҳудудидан мурожаат билан келган фуқароларни шаҳсан ўзлари қабул қилдилар.
Қабулда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган қабулда жами 50 дан ортиқ фуқаролар томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Хусусан шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Равшан Рахимжоновга 34 нафар фуқаро томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби 23 та масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Билдирилган ушбу мурожаатларнинг 12 тасига шу жойнинг ўзида ижобий ечим топилди.
Шаҳар прокурори, 2-сектор рахбари Шерзод Мадумаров томонидан юқоридаги масалалр юзасидан 7 нафар фуқаро мурожаати ўрганилиб 2 нафарига ижобий ечим топилди.
Шаҳар ички ишлар бўлими, 3-сектор рахбари Иқболжон Хамроқуловнинг қабулида 6 нафар фуқаронинг уй-жой олиш, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик масалаларига оид мурожаатлар ўрганилиб 2 та мурожаат жойида ижобий хал этилди.
Давлат солиқ инспекцияси 4-сектор рахбари Хусанжон Ўрмонов эса турли масалалар юзасидан 7 нафар фуқаро мурожаатини ўрганиб 2 нафарига ижобий ечим топилди.
Қабул давомида келиб тушган ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Twitte,
YouTube,
Instagram