Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шаҳар ҳокими, 1-сектор рахбари томонидан Лашкар маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди

×

 2019-11-21 12:34:05    140

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йил, 20 ноябр куни Қувасой шаҳар Лашкар маҳалла фуқаролар йиғини худудида шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Т.Зиявитдиновнинг сайёр қабули ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари шаҳардаги тижорат банклари, коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар, ижтимоий соҳа вакиллари ҳамда иқтисодий комплекс таркибидаги корхона ташкилот раҳбарлари билан биргаликда 20 нафар фуқаролар иштирок этди. Сайёр қабулда 20 нафардан ортиқ Лашкар МФЙ фуқаролпри қатнашиб, шундан 5 нафари ўзини қизиқтирган ва қийнаб келатёган савол ҳамда мурожаатлар билан иштирок этдилар. Қилинган мурожаатларнинг 4 таси ижобий ҳал этилди, 1 тасига қонуний тушунтиришлар берилди. Қабул жараёнида фуқароларни мурожаатларига ҳамда уларни ўйлантираётган ва қизиқтираётган масала ва саволларга шаҳар ҳокими, 1-сектор рахбари хамда шаҳардаги тегишли бўлим, ташкилот рахбарлари томонидан қонуний тушунтиришлар берилиб шу ўринда, аҳолининг ишсизлик, боқимандачилик кайфиятларига бархам бериш борасида яшаб турган ховли-жойларида чорвачилик, парандачилик билан шуғулланиш, иссиқхоналар ташкил этиш, ўз томорқаларидан унумли фойдаланишлари юзасидан тавсиялар берилди.