Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУГУНГИ КУН ТАДБИРКОРИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

 2019-08-13 17:19:56    140

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги "Тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 602-сонли қарори ва Фарғона вилояти ҳокимининг 2017 йил 15 августдаги №419-сонли қарорига асосан, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази Фарғона вилояти филиали томонидан вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида, касб-ҳунар коллежлари биноларида ҳар ҳафта 5 кунга мулжалланган ўқув семинарлари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, Қувасой Иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида жорий йилнинг 22-26 июль кунлари ўқув семинари ташкил этилди.

Мазкур семинарда Давлат хизматлари маркази, ЎзРТХБ, АТБ Ҳамкорбанк Қувасой филиали, "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси, "Vodiy" ТИФ божхона пости, Савдо-саноат палатаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси хамда Аҳоли бандлигига кумаклашиш марказидан етук мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Семинарда 15 нафар тадбиркорлар ва аҳоли вакилларига сертификатлар берилди. 5 кун давом этган ўқув курси 22 академик соатни уз ичига олади. Ўқув курслари малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, тадбиркорларга "Тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш", "Бизнес-режани ишлаб чиқиш", "Банкда ҳисобварақ, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобварақ очиш, кредит олиш шартлари ва тартиби", "Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий ҳисобот", "Солиқлар ва мажбурий тўловлар, божхона божлари ва тўловлари, улар бўйича имтиёзлар" мавзуларида керакли кўрсатма ва тушунчалар берилиб, ўқув курси жараёнида муваффақиятли фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан мастер-класслар ташкил этилди.

А.РЎЗАЛИЕВ, "Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Ре­спублика маркази" Фарғона филиали бош мутахассиси.

А.КАСИМОВ, "Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси Қувасой шаҳар филиали раҳбари.