Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭНДИ ЎЗАРО “КЕЛИШУВЛАР” БЎЛМАЙДИ

 2020-01-05 07:40:43    181

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда шифохонада ётиб даволаниш у ёқда турсин, мутахассис шифокор маслаҳатини олиш ҳам осон бўлмай қолди. Қўлингизга бир неча турдаги дори-дармонлар номи ёзилган қоғозни ушлатишади-да, “Фалон дорихонага боринг, у ерда дорилар арзон, ҳам сифатли”, деган гапни кўп бор эшитиш мумкин. Яна шу нарсага ҳам амин бўлиш мумкинки, сизни ўша дорихонага йўллаган шифокор ўша дорихона маъмурияти томонидан “рағбатлантириб” турилади.

Энди эса бу каби “келишувлар”га қонуний чек қўйилади ва тиббиёт ходимлари томонидан беморларга дори воситалари рецептини ёзиш бўйича қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади. Бу давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида қайд этилган.

Ҳужжатда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 2020 йил 1 майга қадар тиббиёт ходимлари томонидан муайян дори воситаларини тайинлаш ва бериш учун фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналардан молиявий мукофотлар ёхуд моддий ёки номоддий кўринишдаги ҳар қандай бошқа рағбатлар олишига тақиқ қўйиш юзасидан «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш топширилди.

Шунингдек, Қонунчилик палатаси дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузганлик, шу жумладан, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорлар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, дори воситаларини олиш ҳуқуқини берувчи рецептларни ёки бошқа ҳужжатларни сохталаштирганлик учун тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этиш юзасидан тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.