Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИ СЕНАТ АЪЗОЛАРИ

 2020-01-17 21:04:02    243

PDF yuklash
Chop etish


16-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида, Тошкент шаҳрида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш жараёни бўлиб ўтди. 

Сенатга сайлов Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди. Жами 14та ҳудуд — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маҳаллий кенгашлар томонидан 6 нафардан жами 84 нафар сенатор сайланиши кўзда тутилган эди.

Сайловчи депутатни бевосита сайлаган бўлса, Сенат аъзоси сайловчи ишонч билдирган вакили – депутат томонидан билвосита сайланади.

Яна 16 нафар сенатор президент фармони билан тайинланади.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги қонунга кўра, сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сенат аъзоси бўлиши мумкин. Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Сенат аъзоси ва Қонунчилик палатаси депутати бўлиши мумкин эмас.

Сенатор дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. «Сенат аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. У Сенатнинг розилигисиз, Сенат мажлислари оралиғидаги даврда эса, Сенат Кенгашининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас».

Кейинги беш йилликда қуйидаги сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сифатида фаолият кўрсатади.

Сайлов якунларига кўра қуйидагилар Фарғона вилоятидан сенатор этиб сайланишди:

1. Шуҳрат Ғаниев (1968), Фарғона вилояти ҳокими;

2. Лола Муротова, «Нурли Обод» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони;

3. Робахон Маҳмудова, Президентнинг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири;

4. Иброҳимжон Султонов, «Иброҳимжон гиламлари» хусусий ишлаб чиқариш  корхонаси раҳбари;

5. Топволди Холдоров, «Нуроний» жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси;

6. Энахон Сиддиқова (1954), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.