Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар
2020-01-17 18:15:03 270
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: асосий ўзгаришлар нималардан иборат ?
Солиқ ислоҳотларини амалга оширишда 3 та масала – солиқ юкини камайтириш, солиққа тортишни соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришни ҳал этиш вазифаси белгиланган эди.
Солиқ юкини камайтириш бўйича:
Биринчиси, ҚҚС бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш, асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк объектлари бўйича ҚҚС бир йўла ҳисобга олиниши белгиланмоқда.
Иккинчиси, бюджет ташкилотларидан бошқа барча тадбиркорлик субъектлари учун ягона ижтимоий тўлов 12 фоиз (олдин 25 фоиз эди) миқдорида белгиланмоқда.
Учинчиси, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ суммаси ўртача 30 фоизга камайтирилмоқда.
Солиққа тортишни соддалаштириш бўйича:
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳасида амалдаги солиқлар сони 13 тадан 9 тагача камайтирилмоқда.
Якка тартибдаги тадбиркорларга солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқи берилмоқда.
Хусусан, улар солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўлаш ёҳуд жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация асосида тўлаши мумкин бўлади.
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича:
Солиқ назорати шакллари 13 тадан 2 тага қисқартирилди.
Текширишларни тайинлаш тартибига ўзгартириш киритилмоқда, текширишлар инсон омилисиз фақат “Таҳлика-таҳлил” дастури асосида 3 та сегментга бўлиш асосида амалга оширилади.
Давлат солиқ хизмати органлари эндиликда жарималарни профилактик тадбирлар ўтказгандан кейингина қўллайди.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларнинг ўзгариши
Янги таҳрирдаги солиқ кодексида ҚҚС дан озод этиладиган реализация қилиш оборотлар, операциялар рўйхати сезиларли даражада оптималлаштирилди.
Бунда, мактабгача таълим муассасаларида болаларни тарбиялаш, беморлар ва кексаларни парвариш қилиш, пенсия ва нафақалар тўлаш, таълим соҳаси ҳамда тиббиёт хизматлари каби ижтимоий йўналтирилган имтиёзлар сақланиб қолинди.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 243-моддасига мувофиқ, рақобатга таъсир кўрсатувчи имтиёзлар бекор қилинади.
Хусусан, туристик хизматлар кўрсатиш, қўриқлаш бўлинмаларининг хизматлари, давлат резервининг товар-моддий захираларини янгилаш, ОАВда етказиб бериш хизматлари, кўчмас мулк объектлари, тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган қурилишлар (Ҳукумат қарорига асосан).
Солиқ ставкасини камайтирилиши билан бир қаторда имтиёзларни оптималлаштириш тўлақонли ҳисобга олиш тизимни яратишга ҳамда солиқ маъмурчилигини соддалаштирилишига имкон беради.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналари томонидан тўланадиган солиқлар
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаса ҳамда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эллик гектаргача бўлса:
- айланмадан олинадиган солиқ (4%);
-мол-мулк солиғини (2%);
-ер солиғи (0.95%);
-сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ (1 куб метр учун ер усти 140 сўм, ер ости 170 сўм)
-ижтимоий солиқ (12%);
-жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (12%);
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошса ҳамда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони эллик гектар ва ундан ортиқ бўлса:
- қўшилган қиймат солиғи (15%);
-мол-мулк солиғини (2%);
-ер солиғи (0.95%);
-сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ (1 куб метр учун ер усти 140 сўм, ер ости 170 сўм);
-ижтимоий солиқ (12%);
-жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (12%);
-ер қаридан фойдаланганлик учун солиқ;
-акциз солиғи.
Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар
Солиқ тури |
2019 йилда Белгиланган ставкалар |
2020 йилда |
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи |
12%
|
15%
|
ҚҚС |
20% |
15% |
Мол-мулк солиғи
|
5% - юридик шахс |
2% - юридик шахс 0,2% - жисмоний шахс |
Ягона ижтимоий тўлов |
25%
|
12%
|
Акциз солиғи |
|
|
алкогол маҳсулотлари ва пиво учун |
қатъий белгиланган суммада
|
2 босқичдаги индексация:
|
тамаки маҳсулотлари учун |
1000 дона учун 141500 сўм
|
2 босқичдаги индексация: (8 %) (7 %) |
охирги истеъмолчига сотиладиган: |
|
01.04.2020 дан: |
бензин ва дизель ёқилғиси |
1 литр учун 285 сўм |
1 литр учун 350 сўм |
суюлтирилган газ |
1 литр учун 285 сўм |
1 литр учун 350 сўм |
сиқилган газ |
1 куб. метр 435 сўм |
1 куб. метр 500 сўм |
ЯТТ лар учун Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар
Фаолият тури
|
2020 йил учун Белгиланган ставкалар |
|||
Қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги ставкаси (сўмда) |
||||
Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар
|
Бошқа шаҳарлар
|
Бошқа аҳоли пунктлари
|
||
Чакана савдо: |
|
|||
озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан
|
600 000 |
300 000 |
200 000 |
|
деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан*
|
150 000 |
100 000 |
50 000 |
|
газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан
|
150 000 |
100 000 |
50 000 |
|
Маиший хизматлар |
150 000 |
100 000 |
50 000 |
|
Миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш |
150 000 |
75 000 |
50 000 |
|
Болалар ўйин автоматлари |
150 000 |
75 000 |
50 000 |
|
Бошқа фаолият турлари |
150 000 |
75 000 |
50 000 |
|
Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари: |
|
|
|
|
3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун |
150 000 |
150 000 |
150 000 |
|
3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун |
225 000 |
225 000 |
225 000 |