Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУНДАН ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

 2020-01-05 06:53:51    259

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, шу вақтга қадар кадастр йиғмажилдини шакллантириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда умуман тегишли бўлмаган ҳужжатларнинг талаб қилиниши, қоғоз кўринишидаги ҳужжатларнинг кўплиги, хизмат кўрсатиш муддатлари узоқлиги фуқароларнинг сарсон бўлиши ва ҳақли норозилиликлари ҳамда соҳадаги коррупцияга сабаб бўларди.
Ҳозир эса кўчмас мулк объекти бўйича кадастр йиғмажилди шакллантирилади ва унинг натижаси бўйича мулкдорга кадастр паспорти тақдим этилади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома бериш бекор қилинган бўлиб, давлат реестридан кўчирма тақдим этилмоқда.

Шунингдек, кадастр паспортини шакллантириш уй-жойлар бўйича 3 кундан 10 кунгача муддатда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш эса 2 иш кунида амалга оширилади.
Агар кўчмас мулк бегоналаштирилганида объектда ҳеч қандай ўзгаришлар қилинмаган бўлса, янги мулкдорга қайта кадастр паспортини расмийлаштириш талаб этилмайди. Фақатгина ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилади ва реестрдан кўчирма тақдим этилади. Кадастр паспортини ва реестрдан кўчирма тақдим этиш жараёнлари электрон тизимда амалга оширилади.

Фуқароларга қулайлик яратиш, сарсонгарчилик ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кадастр паспортини расмийлаштириш ва ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун мурожаатлар ҳудудий давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинмоқда.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.