Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚУВАСОЙДА “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ“ ТАНТАНАЛАРИ

 2019-12-31 07:02:10    159

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида “Президент арчаси” байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Қувасой шаҳридаги шундай тадбирлардан бирига шаҳар марказидаги Зебунисо номли тантаналар мажмуаси мезбонлик қилди.

Мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, таълим олиши учун зарур барча имкониятларни яратиш доимий эътиборда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ёшлар тарбиясига оид бешта ташаббус жойларда изчил жорий этилмоқда. Ўқувчи-ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш, уларни спортга ошно қилиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш, маънавиятини юксалтириш билан бирга китобхонликни кенг тарғиб этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Президентимизнинг ортимиздан эргашиб келаётган, эртанги кунимиз давомчилари бўлган ёш авлодга бўлган ғамхўрлиги ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Бунинг ёрқин ифодаси сифатида жойларда “Президент арчаси” тантаналари болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб қолди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги, шаҳар халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари томонидан шаҳарнинг барча ҳудудида “Президент арчаси” тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Зебунисо номли тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган “Президент арчаси” байрам тадбирида болажонлар Қорбобо ва Қорқиз, шунингдек, турфа эртак қаҳрамонлари иштирокидаги байрам дастуридан бир олам таассуротлар олишди. Тадбир сўнггида болажоналр “Президент арчаси“ қўшиғини биргаликда куйладилар.

Шундан сўнг, улар мажмуа фойесидаги турфа ўйинчоқлар билан безатилган, зеб-зарлар билан зийнатланган арча ёнида эсдалик учун суратга тушдилар.

Бу каби байрам тантаналари шаҳардаги барча секторлар кесимидаги маҳаллалар, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларда давом этмоқда.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.