КИМЛАР ДЕПУТАТ ЭТИБ САЙЛАНДИ?
2019-12-26 08:58:24 292
(тўлиқ рўйхатнинг Фарғона вилоятига тегишли қисми олинди)
Марказий сайлов комиссиясининг бугун, 25 декабрь кунги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, парламент қуйи палатасига сайлов якунлари кўриб чиқилди ва 125та сайлов округида сайланган депутатлар рўйхатга олинди.
Халқаро матбуот маркази томонидан парламентга сайланган 125 нафар депутат рўйхати эълон қилинди. Улар қуйидагилар:
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
Сайлов округининг номи |
Ф.И.Ш |
Туғилган йили ва жойи |
Номзодни кўрсатган партия |
Маълумоти, мутахассислиги |
100-Бешариқ |
Шарафутдинов Шухрат Хурсанович |
1965 йил, Бағдод тумани |
ЎзЛиДеП |
Олий, 1989 й. Украина Республикаси Запорожье саноат институти, муҳандис- технолог |
101-Данғара |
Бегматов Равшанбек Бердалиевич |
1984 йил, Данғара тумани |
Экологик партия |
2007 й. Тошкент ирригация ва мелиорация институти, муҳандис-гидротехник |
103-Қўқон |
Валиев Мухаммад Шералиевич |
1986 йил, |
“Адолат” СДП |
2008 й. Петербург давлат темир йўл университети, |
105-Бувайда |
Ибрагимова Мавлуда Кахрамоновна |
1967 йил, Қўқон шаҳри |
ЎзЛиДеП |
1990 й. Андижон давлат тиббиёт институти, даволаш иши |
107-Риштон |
Уринбоев Аваз Рустамович |
1978 йил, |
ЎзХДП |
2005 й. Фарғона политехника институти, 2008 й. Банк молия академияси, |
108-Олтиариқ |
Рахмоналиев Бахром Маъруфжонович |
1989 йил, Олтиариқ тумани
|
ЎзЛиДеП |
2013 й. Тошкент давлат шарқшунослик институти 2019 й. Давлат бошқаруви академияси, филология, давлат бошқаруви |
109-Қўштепа |
Раҳимов Шерзод Абдухалилович |
1984 йил, Қува тумани |
ЎзМТДП |
2007 й. Фарғона давлат университети, тарихчи |
110-Марғилон |
Ганиев Дониёр Авазович |
1988 йил, Марғилон шаҳри |
ЎзЛиДеП |
2012 й. Оксфорд Брукс университети, |
111-Фарғона |
Жабборов Умид Рахмонович |
1976 йил, Олтиариқ тумани |
ЎзМТДП |
2007 й. Фарғона давлат университети, филолог |
112-Водил |
Мамаджанова Дилбархон Рахматовна |
1967 йил, |
ЎзХДП |
1990 й. Фарғона политехника институти, муҳандис-электрик
|
113-Тошлоқ |
Тилаволдиев Нодирбек Хакимович |
1979 йил, Фарғона шаҳри |
ЎзМТДП |
2001 й. Стетсон университети (АҚШ, Флорида), 2005 й. Фарғона политехника институти, бизнесни бошқариш, менежмент |
114-Қува |
Мирзаалиев Икболжон Мирзакаримович |
1967 йил, |
ЎзЛиДеП |
1991 й. Фарғона давлат университети, ўзбек тили |
115-Қувасой |
Мамажонов Жахонгир Деҳқонович |
1977 йил, |
ЎзМТДП |
2002 й. Фарғона давлат университети, 2007 й. Германиянинг Берлин шаҳридаги Озодлик университети, математика фани ўқитувчиси |
116- Навбаҳор |
Ғаниев Аҳмаджон Ўринбоевич |
1981 йил, Риштон тумани |
ЎзМТДП |
2002 й. ва 2005 й. Фарғона давлат университети иқтисодчи, молиячи |
Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказувчи сайлов округлари бўйича сайлов натижаларини аниқлашга доир барча баённомалар ўрганиб ва таҳлил қилиб чиқилганида, айрим сайлов округлари бўйича овозларни ҳисоблаш жараёнида округ сайлов комиссиялари томонидан хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди. Камчиликлар Сайлов кодексининг 95-моддасида кўрсатилган бандлар бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ва ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб, сайловчиларнинг овозлари сони ўзгармаган. Камчиликлар Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов кодексида белгиланган тартибда бартараф этилди.
Шулардан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округларида, жумладан, 102-Яйпан, 104-Учкўприк, 106-Бағдод сайлов округларида такрорий овоз беришни 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказишга қарор қилди.
Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади. Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.