Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗГАРИШЛАР ДАВРИ КЕЛДИ

 2019-12-24 17:07:51    154

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 14 август куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда тўққиз ойлик ишлар натижаси ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда кадрлар савияси, билими, илми ва фидойилиги масаласига тўхталар экан, “Агарда сизлар ўзгармас экансизлар, вазият ҳам ўзгармайди”, дея ўз ташвишини яширмади. Бу бежизга эмас эди, албатта.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ички ва ташқи сиёсатидаги ўзгача фаоллиги кўпчиликнинг диққат марказида десак, хато бўлмайди. Барча соҳалардаги туб ўзгаришларни давлат раҳбари талаби даражасида амалга ошириш учун катта куч керак. Бу ерда маблағ ҳақида гап кетмаяпти. Албатта, маблағсиз бундай кенг кўламли ишларни бажариб бўлмайди. Маблағ ҳам топилар, аммо энг асосийси, инсон омили, яъни ўша ислоҳотларни амалга оширишга камарбаста бўлган турли даражадаги амалдорлар ўз вазифасини сидқидилдан бажариши, ҳар бир ишчи-ходим ёки фуқаронинг замон ўзгара бошлаганини англаб, янги талаблар даражасида фаолият юргизиши бугунги ўзгаришлар даври талабидир.
Афсуски, кейинги йилларда чиқарилаётган қонун ва қарорлар ижроси тўлақонли таъминланмаяпти, улар шунчаки қоғозда қолиб кетаяпти ёки оддий гап бўлиб қолаётгандек. Президентимиз ўз чиқишларида тепса тебранмас амалдорларга энди бундан буён бундай ишлаб бўлмаслигини, жойларда нима бўлаётганлигидан яхши хабардор эканлигини ҳар замонда такрорлаб турибди. Дарҳақиқат, ҳукумат таркибида, вазирликларда, вилоят, шаҳар, туман даражасида амалга оширилаётган кадрлар алмашинуви давлат бошлиғи мавжуд вазиятдан хабардор эканини ва уни ўзгартиришга интилаётганини кўрсатмоқда.
Аммо амалдорлар қанчалик устамон эканини, улар ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тортмаслигини, ўзаро тил бириктириб, келишиб, асосий йўлдан, ислоҳотлар йўлидан четга чиқишга интилишини бу кўҳна тарих ишларидан хабардор бўлган ҳар бир киши яхши билади. Тилга олинган қусурлар ҳар доим ҳам амал курсисида ўтирганнинг шахсий манфаат йўлидаги ҳаракати билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Улар орасида ошна-оғайнигарчилик ёрдами билан амалга келган-у, энди янги шароитда, талаб кучайган пайтда ўз вазифасини эплай олмасдан ҳаракатсизлиги билан ислоҳотларга тўсиқ бўлаётганлар ҳам бир талай.
Давлат амалдори танҳо қонун ва Конституция талаби асосида, ўз мансаб ваколати доирасида ҳаракат қилмоғи лозим. Бизда эса пастдаги амалдор ўзидан юқорида турганнинг оғзига, хоҳиш-иродасига қараб ишлашга ўрганиб қолган. Аксарият амалдорларда ташаббус йўқлиги ҳам кўп ҳолларда ана шу ҳолат билан боғлиқ. Ҳозир одамлар орасида бир гап тарқалган. Эмишки, авваллари амал курсисига миниш учун пул беришга тайёр бўлганлар энди амалдан қутулиш илинжида ҳар қандай харажатга тайёр эмиш. Чунки уларнинг аксарияти Президентнинг янги талаблари доирасида, юзага келган янгича шароитда ишлаш қобилиятига эга эмас.  
Аслида давлат бошқаруви органларига тасодифан келиб қолганлардан зудлик билан қутулиш зарур. Фақат жонкуяр раҳбарларгина кейинги ўн йилликлар мобайнида халқ билан ҳокимият орасида пайдо бўлган кўзга кўринмас жарликка барҳам бериши мумкин.

Алижон МИРЗАБОЕВ, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.