Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ПОРА – ЮЗНИ ҚИЛАДИ ҚОРА

 2019-12-24 17:04:10    227

PDF yuklash
Chop etish


Орамизда шундай одамлар борки, улар ҳар қандай ишни пора бериш йўли билан ҳал этиш мумкин, деган ўй билан яшайдилар. Катта-кичик давралардаги суҳбатлар чоғида ҳам ўзларининг шундай жирканч “ғоя”ларига бошқаларни ишонтиришга уринадилар. Ваҳоланки, қонунчилигимизда пора олиш ва бериш, ушбу жиноий ҳаракатларга воситачилик қилганлик учун ҳам жазо муқаррарлиги эътироф этилган.

Икки фарзанднинг онаси, олий маълумотли Ф.Р. ҳеч қаерда ишламасди. Ўн-ўн беш йилдирки, чет давлатларга бориб ишлаб келарди. Бир сафар Туркия давлати қонунчилигини бузганлиги учун у ердан депортация ҳам қилинган. Буни қарангки, вақт ўтиши билан яна ўша давлат тупроғини қўмсаб қолди. Аксига олиб, хорижда бўлиш визасининг муддати ҳам тугаб қолди. Ф.Р  қандай бўлмасин шу баҳонада хорижга чиқиш паспорти олишга аҳд қилди. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимидагилар Ички ишлар бошқармасининг ижобий тавсифномасига асосангина унга шундай паспорт бериш мумкинлигини айтишди. Бошқарма эшигидан кириб келган аёлни шу ерда фаолият олиб бораётган тезкор ходими М.С.қабул қилди. Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш бўлимида профилактик суҳбат давомида аёлнинг муқаддам Россия давлатида бўлиб келганлиги-ю, Туркиядан депортация қилинганлиги ошкор бўлиб қолди. Аёл ички ишлар бошқармаси ходимига юзланиб, ундан қандай бўлмасин чет элга чиқиш паспорти олишда ёрдам беришлигини, бунинг эвазига ходимга 300 АҚШ доллари миқдорида пора беришни таклиф қилди.

Бошқарма тезкор ходимининг билдиргиси асосида олиб борилган тезкор тадбир давомида аёлнинг жиноий режасига нуқта қўйилди. Вилоят давлат архив иши бошқармаси яқинида Ф.Р. тезкор ходимга ўзининг фуқаролик паспорти ичига келишилган миқдордаги четт эл валютасини берган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Бировларнинг ишончига кириб, уларни кимларгадир пора беришга далолат қилиб ва шунинг ортидан мўмай даромад олишга мазахўрак бўлиб қолганлар ҳам, афсуски учраб турибди. 

Яна бир фуқаро А.У. ҳам ана шундай тоифадагилардан бири экан. Муқаддам  содир этган жиноятлари учун бир неча бор қонунларимиз билан ҳисоб-китоб қилишига тўғри келган бу кимса қонунларимиздаги кечиримлилик, инсонпарварлик тамойилларидан ўзига тегишли хулоса чиқара олмади ва такроран жиноятга қўл урди. У фуқаро М.Э.нинг фарзанди М.З.ни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўлимларидан бирига ишга олиб кириб қўйишга ваъда беради. Бунинг учун эса, албатта, шу тизимдаги мансабдор шахсларга “қўл ҳақи” бериш лозимлигини айтиб, фуқарони пора беришга далолат қилади. Мажбурий ижро бюроси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида ашаддий фирибгар  ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Суд ҳукмига кўра судланувчиларга қонуний жазо чораси қўлланилди. Мақолага шу ерда нуқта қўйса ҳам бўлар эди, аммо баъзи мулоҳазалар бунга изн бермайди. Олиб борилаётган тушунтириш ишларига қарамай, ҳамон таниш-билишчилик, пул бериб иш битиришга уриниш ҳолатлари учраб турибди. 

Коррупция – вайронкор иллат. У миллий иқтисодиётга мисли кўрилмаган даражада путур етказади. Мазкур жиноят тури бор жойда ижтимоий тенгсизлик чуқурлашади, фуқароларнинг ҳокимиятга бўлган ишончи йўқолади, жамиятда маънавият издан чиқади. Шу жиҳатдан ҳам давлат органлари ва бошқа ташкилотлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш чора-тадбирларини кўриши, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўриши, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбияни йўлга қўйиш орқали бундай иллатнинг олдини олишимиз мумкин.

Алижон МИРЗАБОЕВ, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.