Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ПАРЛАМЕНТ САЙЛОВИ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

 2019-12-24 05:52:53    158

PDF yuklash
Chop etish


Олинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128 тасида депутатлар сайланди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, парламент сайлови ўтказилган 150 та сайлов округидан 128 тасидан депутатлар сайланган. Бўлиб ўтган сайловларда энг кўп овозни Ўзбекистон Либерал демократик партияси қўлга киритди. Энди парламентда улар сони 43 нафарни ташкил этади. Кейинги ўринларда «Миллий тикланиш» демократик партиясидан 35 нафар, «Адолат» социал-демократик партиясидан 21 нафар, Халқ демократик партиясидан 18 нафар, Экологик партиядан 11 нафар халқ вакиллари сайланди. Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади. 

Шунингдек, Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг бирортаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади. Бу округларда икки ҳафтадан кейин такрорий овоз бериш ўтказилади.

Сайлов натижалари тўғрисидаги маълумотда келтирилишича, Фарғона вилоятида жами 2.171.244 сайловчидан 1.539.569 нафари овоз беришда қатнашган. Бу умумий сайловчилар сонининг 70, 9 фоизини ташкил этади.

МСК раисининг аниқлик киритишича, хориждаги сайловчиларни ҳам ҳисобга олганда умумий давомат 67,8 фоизни (13 963 627 нафар сайловчи) ташкил этган.

150 минг сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланган. Қирққа яқин мамлакатда ташкил этилган эллик бешта сайлов участкасида 112 минг 411 сайловчи овоз берган.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.