Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЁШЛАР ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

 2019-12-23 10:05:44    229

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни миллий санъатимизнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд қилиш, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусда устувор ўрин эгаллайди.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида” 923-сонли, шунингдек, Қувасой шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 декабрь кунги 3957-сонли қарорига асосан ўғил-қизларни умумтаълим мактабларида ташкил этилган тўгараклар ва бошқа маданий тадбирларга жалб этиш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.

Айни пайтда жойлардаги маданият ва санъат муассасалари ҳамда мактаб тўгараклари ишини самарали йўлга қўйиш мақсадида уларни мусиқа чолғулари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш рўйхати ҳам тасдиқланди.

Шунингдек, "Ўзбекистон халқ артисти", "Ўзбекистон халқ рассоми" фахрий унвонларига эга бўлган санъаткорлар, маданият ходимлари, ижодкорлар, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари ҳокимликларга маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктирилди.

Уларнинг асосий вазифаси ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш юзасидан ҳокимликларга методик, ижодий ва ташкилий жиҳатдан кўмаклашишдан иборат.

Жорий йил якунига қадар, ҳар бир туман, шаҳар марказий маданият масканида жамоатчилик шаклида биттадан театр жамоаси, вокал чолғу ансамбли, ашула ва рақс ансамбли, намунавий болалар ансамбли ташкил этилади.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.