Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

САЙЛОВЛАР КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТДИ

 2019-12-23 08:26:35    146

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 2019 йилнинг 22 декабрь куни Қувасой шаҳридаги барча сайлов участкаларида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашларига сайловлар кўтаринки руҳда ўтказилди.

Бу, шубҳасиз, ушбу сиёсий кампанияга ҳар томонлама пухта ва сифатли тайёргарлик кўрилганлигидан далолатдир. Шаҳар ҳудудидаги барча сайлов участкаларида овоз беришда ноқулайлик ҳамда камчиликлар бўлмаслиги, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин билдиришлари учун барча зарур чоралар кўрилди.

Зебунисо номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида ташкил этилган 755-сонли сайлов участкасида ҳам сайловчилар катта қизиқиш билан келиб, номзодлар учун яширин овоз беришди.

–Бу гал сайловларда иштирок этаётган депутатликка номзодлар бутун Ўзбекистон, қолаверса шаҳримизнинг янада гуллаб-яшнаши, халқимиз ва фарзандларимиз келажаги йўлида астойдил, сидқидилдан меҳнат қилиб, бизнинг ишончимизни ҳимоя қилишларига ишонаман, – дейди мазкур сайлов участкасига биринчи бўлиб кириб келган Ҳасанжон Умрзақов, – Сайлов участкасида сайловга жуда яхши ҳозирлик кўрилибди, партиялардан кўрсатилган номзодларнинг ишончли вакиллари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари шу ерда экан. Энг муҳими, сайловчилар ҳар галгидан фарқли равишда фаол. Мен ҳам конституцион ҳуқуқларимдан фойдаланиб, ўзим танлаган номзодларга овоз бердим.

Сайловчи ҳақ. Чиндан ҳам сайлов жараёнида ҳар бир сайловчининг танлови, албатта, мамлакат ва эл-юрт тинчлик-хотиржамлиги, унинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

–Бу йилги сайловларда 5 та сиёсий партия иштирок этмоқда. Халқимизнинг ҳаётий муаммолари ва уларнинг ечимини яхши биладиган, ислоҳотлар самарасига хизмат қиладиган, қонун ва қарорлар қабул қилишда жонбозлик кўрсатадиган, катта билим ва малакага эга инсонлар халқ вакили бўла олади. Шунинг учун кўппартиявийлик асосида сайланадиган янги парламентимиз, биринчи навбатда, халқимиз ва Ватанимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлган депутатлардан иборат бўлиши лозим. Биз сайловларга имкон қадар ушбу тамойилга амал қилган ҳолда келдик. Ўз навбатида, мен ушбу сайловларни юқори савияда ва ҳеч қандай камчиликларсиз ўтишида яқиндан ёрдам  берган шаҳар ҳокимлиги ва “Агробанк” АТБ Қувасой шаҳар филиали раҳбарияти ҳамда жамоасига миннатдорчилик билдираман, -дейди участка сайлов комиссияси раиси Азизахон Умарова.

Бир сўз билан айтганда, эл-юрт тақдири ва унинг келажаги учун ўзини дахлдор деб билган  сайловчилар шу куни мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ва изчил ислоҳотларимизга ишонч билдиришди. Сайлов участкаларига ташриф буюриб, улардаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишган, комиссиялар аъзолари ҳамда сайловчилар билан суҳбатлашган бир қатор халқаро кузатувчилар, экспертлар эса ўз навбатида, тобора янгиланаётган Ўзбекистонга муносиб баҳо бердилар.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.