Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИК КАФОЛАТИ

 2019-12-21 07:33:17    128

PDF yuklash
Chop etish


Эртага мамлакатимизда улкан сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Сайлов мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни жадаллаштириш, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиёт билан боғлиқ дастурий вазифалар ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Юртдошларимизнинг онги, тафаккури ўзгараётгани, сиёсий маданияти ўсиб бораётгани, жамиятда демократия, очиқлик ва ошкоралик таъминланаётгани янги сайловларда яққол намоён бўлиши, шубҳасиз.
Таъкидлаш жоиз, бу галги сайлов қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Ушбу ҳужжатда сайловларни умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва тамойилларга мос, демократик, очиқ-ошкора ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги ҳужжат ва қоидалар акс этган.
Илгари амалда бўлган кўплаб чекловлар олиб ташланди. Бўлажак сайловларда ҳар бир овоз қатъий эътиборга олинади ва ҳар бир фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда бевосита иштирок этади. Очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик амалда кенг таъминланади. Ушбу муҳим сиёсий воқеликка “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори танлангани бежиз эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, маҳаллаларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги ролини сезиларли даражада кучайтирди. Мазкур ҳужжат сайлов жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлашда ҳар бир фуқаро ва ташкилотнинг ролини оширишга хизмат қилишини алоҳида қайд этиш зарур.
Аввалги қонун-қоидаларга кўра, суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган фуқаролар, шунингдек, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши ва сайловда қатнашиши мумкин эмас эди. Кодексда бундай фуқаролар сайланиши мумкин эмаслигига оид норма қолдирилиб, шу банддаги “сайловда қатнашмайдилар” жумласи чиқариб ташланди. Энди ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноят содир этгани учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларда сайловда иштирок этиш, яъни сайлаш ҳуқуқи берилди. Озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари тузилишига доир тартиб Кодекснинг 10 ва 27-моддаларида белгилаб қўйилди.
Ҳозирги кунга қадар сайловларда фуқароларнинг овоз бериш тартиби чегараланган эди, яъни фуқаро ўзи истаган номзодни ёқлаб, сайлов қоғозига фақат битта белги қўярди. Кодексга биноан, фуқароларнинг овоз бериш имконияти янада кенгайтирилиб, сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод исм-шарифи рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш катакка “+” ёки “х” белгиларидан бирини қўйиши мумкин.
Имконияти чекланган шахсларнинг сайловга оид конституциявий ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида Кодекснинг 31-моддасида сайлов бюллетенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкинлиги, 49-моддада жисмоний имконияти чекланган шахслар учун зарур шароит яратиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилиши, 50-моддада овоз бериш учун ёруғ ва кенг хоналар тайёрланиши, кириш ва чиқиш жойи алоҳида бўлиши, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун нишаб йўлкалар назарда тутилиши лозимлиги қайд этилган.
Илгари маҳалладан кузатувчилар фақат халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловидагина иштирок этиши назарда тутилган эди. Энди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар барча сайловларда қатнашиши мумкинлиги белгиланди. Бу сайловлар устидан фуқаролик кузатувини ўрнатиш, шаффофликни таъминлаш, сайлов жараёнига жамоатчилик ишончини оширишга хизмат қилади.
Аввал участка сайлов комиссияси аъзолари жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан тайинланишини белгилаш билан чекланилган. Энди эса кодекснинг 23-моддаси участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиши мустаҳкамлаб қўйилди.
Бундан ташқари, Сайлов кодексининг 14-моддасига кўра, Марказий сайлов комиссияси жамоат бирлашмалари вакилларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ҳисоботини тинглайди ва 15-моддага биноан, уларнинг Марказий сайлов комиссияси йиғилишларида иштирок этишини таъминлайди.
Бошқача айтганда, Ўзбекистон қонунчилигида фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг сайловларни кузатиш ҳуқуқи кафолатланган. Кузатувнинг мақсади – сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шу жумладан, сайлов куни овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнида сайлов қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат.
Бир сўз билан айтганда, янгиланган Сайлов кодекси фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришдаги имкониятини янада оширишга, вакиллик органлари фаолиятини кенгайтириш орқали давлат ҳокимиятига таъсирни кучайтиришга, очиқлик ва ошкораликни таъминлашга хизмат қилади.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, шунингдек, ҳар бир ташкилот сайловларнинг очиқ-ошкоралиги ва шаффофлиги таъминланишига муайян ҳисса қўшиши учун ҳуқуқий асос яратилди. Фуқаролар мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, янги парламент ва янги маҳаллий кенгашларни шакллантиришда фаол қатнашишларига ишончимиз комил.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.