Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИ НИЗОМ ТАСДИҚЛАНДИ

×

 2019-12-20 09:30:37    279

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингқарори билан “Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроксиз, деб топиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдикланди.

 

Низомга мувофик, 2020йилдан бошлаб ҳар йили 1октябрга қадар иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар майдонларининг манзилли рўйxати шакллантирилади.

Боғ ва токзорларни яроксиз деб топиш, уларнинг ўрнига интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан Боғдорчилик ва иссиқxона xўжалигини ривожлантириш ва Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентликлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Фермер xўжалиги ёки бошқа қишлоқ xўжалиги ташкилоти раҳбари ҳокимнинг яроксиз деб топилган боғ, токзор ўрнига интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан олти ой муддатда боғ ва токзорни бузиш ва далани дараxт қолдиқларидан тозалаш ҳамда унинг ўрнига интенсив боғ ва токзор барпо этиш ишларини амалга оширади.

Мазкур тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда ҳокимлик ер участкасини ижарага олиш шартномасини бекор килиш бўйича судга мурожаат қилиши мумкин.

Ушбу тартиблар боғ ёки токзори мавжуд бўлган фермер xўжаликлари ва бошқа қишлоқ xўжалиги ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади, деҳқон xўжаликлари бундан мустасно.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.