Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ШАҲАРНИНГ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ТАСДИҚЛАНДИ Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг навбатдаги 67- сессияси бўлиб ўтди.

×

 2019-12-20 09:28:42    166

PDF yuklash
Chop etish


Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қувасой шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ҳокимлиги бўлим ва бошқарма бошлиқлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, нодавлат-нотижорат, иқтисодий-ижтимоий ва капитал қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизимининг барча раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

           Сессияга халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими А.Т.Зиявитдинов раислик қилди.

 

Иштирокчилар дастлаб 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 589-сонли қонунига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларига маҳаллий бюджетларни бошқаришдаги эркинликлар, солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларни белгилаш, маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари,  шунингдек, 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Баҳордир Холиқовнинг маърузаси тингланди.

Маъруза юзасидан музокараларда АТ “Ҳамкорбанк” шаҳар филиали  бошқарувчиси Фарҳод Максудов, шаҳар молия бўлими бошлиғи Тўлқин Мамасиддиқов, “Нуроний” жамғармаси шаҳар Кенгаши фаоли Тоҳиржон Ўринов ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси шаҳар Кенгаши раиси Бахтиёр Усмоновлар сўзга чиқишди ва ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини ўртага ташлашди. 

Сессия кун тартибидаги масала юзсасидан тегишли қарор қабул қилди.

Унинг якунида 2014-2019 йиллар давомида халқ вакили сифатида шаҳар ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётининг юксалишида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ депутатлар шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Сессияда вилоят ҳокими ўринбосари Дилшод Ҳожиаҳмедов ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Юнус Насимджановлар иштирок этишди ва сўзга чиқишди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.