Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

«BAYROG‘IMIZ – FARHU-G‘URURIMIZ»

×

 2019-11-19 11:28:50    228

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос рамзлари бўлади. Улардан бири давлат байроғидир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ҳам ҳар бир ўзбекистонлик қалбига миллий ифтихор туйғусини олиб кирган муқаддас туғдир.

Айтиш жоизки, 1991 йилнинг 18 ноябрь куни қабул қилинган миллий байроғимиз эндиликда бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар саҳнида ҳам осмонларга бўйлашиб, мардонавор ҳилпираб турибди. Давлатимиз байроғига боқар экансиз, унда аввало, миллий ўзлигимизни, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни, ўзаро жипслик ва ҳамжиҳатликни, вужудимизда жўш ураётган ҳаётийликни, порлоқ келажагимиздан дарак бериб турувчи эзгу жиҳатларни илғаш мумкин.

Қувасой шаҳридаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида давлатимиз байроғининг 28 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Шаҳардаги барча корхона, ташкилот, муассаса ва идораларнинг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этган байрам тадбирида ҳам юқоридаги жиҳатлар тилга олинди. Республика Маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими раҳбари Н.Назиров, шаҳар Адлия бўлими вакили Ҳ.Иномов, меҳнат фахрийси Т.Ўринбоевлар сўзга чиқишиб, давлат байроғимизнинг қабул қилиниш жараёнлари, унда жо бўлган мазмун-моҳиятлар ҳақида маъруза қилишди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши фаоллари, спортчи ёшлар иштирокида шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб байроқ акцияси ўтказилди.

            Кечга қадар давом этган байрам тадбирига бир гуруҳ санъаткорлар ва бадиий жамоаларнинг чиқишлари янада кўтаринкилик, шодлик бағишлади.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахброт хизмати.