Шаҳар ҳокими, 1-сектор рахбари томонидан Ҳ.Олимжон МФЙда сайёр қабул ўтказилди
2019-10-11 09:40:39 226
Жорий йил, 9 октябр куни Қувасой шаҳар Ҳ.Олимжон маҳалла фуқаролар йиғини худудида шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Т.Зиявитдиновнинг сайёр қабули ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари шаҳардаги тижорат банклари, коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар, ижтимоий соҳа вакиллари ҳамда иқтисодий комплекс таркибидаги корхона ташкилот раҳбарлари билан биргаликда 20 нафар фуқаролар иштирок этди. Сайёр қабул давомида 7 нафар фуқаролар томонидан ўзини қийнаб келаётган 10 та масалалар билан мурожаат этишди. Қилинган мурожаатларнинг 5 таси ижобий ҳал этилди, 2 тасига қонуний тушунтиришлар берилди ҳамда 3 нафар фуқароларнинг масаласини ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилот рахбарларига топшириқлар берилди.